Расман! Пўлатхўжа Холдорхонов - "Андижон" футболчиси!
"Андижон" Пўлатхўжа Холдорхонов трансферини эълон қилди.
"Таркибни кучайтириш ишлари давом этаётган маҳалда жамоамизга яна бир янги футболчи қўшилди: Пўлатхўжа Холдорхонов энди “Андижон” футболчиси. У билан шартнома имзоланди ва янги мавсумда “Бургутлар” учун ўйнайди.
Пўлатхўжа Холдорхонов 2003-йилнинг 6-июл санасида таваллуд топган. Ўтган йили биринчи даврада “Навбаҳор”, иккинчи даврада “Шўртан” сафида тўп сурди. Ҳужумчи наманганликлар сафида (Суперлига ва Кубок) 9 та ўйинда 1 та гол урган бўлса, “Шўртан”да (Суперлига ва Кубок) 16 та беллашувда 7 та гол муаллифига айланди.
Шунингдек, Холдорхонов “Пахтакор” ва “Олимпик”да ҳам фаолият олиб борган. Биз Холдорхоновга “Андижон”даги фаолияти муваффақиятли чиқишини тилаб қоламиз. Пўлатхўжа “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан", - дейилади клуб матбуоти хабарида.
Ушбу трансфер ҳақда бироз аввал хабар берган эдик.



Фикрлар