Расман! Португалия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилинди
Португалия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилинди.
Федерация матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Роберто Мартинес жамоа бошқарувига келди. У ЖЧдан кейин истеъфога чиқарилган Фернанду Сантушнинг ўрнини эгаллайди.
Бунгача Мартинес Бельгия терма жамоаси устози сифатида ишлаб келаётганди. У Россия яшил майдонлари мезбонлик қилган мундиал бронза медали соҳиби ҳисобланади.
Фикрлар