Расман! Постекоглу "Тоттенхэм" янги бош мураббийи
Расман! Аннге Постекоглу “Тоттенхем”ни бошқаради.
Лондон клуби бош мураббийликка 57 ёшли мутахассис тайинланганини малум қилди. Шартнома 4 йилга тузилган. Постекоглу жамоа билан 1 июлдан иш бошлайди.
Мураббийнинг сўнгги клуби "Селтик" бўлган. 2022/23 йилги мавсумда Постекоглу бошчилигидаги жамоа учта соврин - Шотландия чемпионати, мамлакат кубоги ва лига кубогини қўлга киритди.
У премьер-лига клубини бошқарган биринчи австралиялик мураббийга айланди.
Фикрлар