Расман! ПСЖ асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирганини эълон қилди (видео)

ПСЖ ўзининг расмий сайтида дарвозабон Кейлор Навас билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Унга кўра, 34 ёшли коста-рикалик посбон Париж клубида 2024 йилгача қоладиган бўлди.

Навас ўтган ой Лиги 1 да 3 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларнинг 1 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 4 та гол ўтказиб юборди.

Кейлор Навас ПСЖ сафига 2019 йил кўчиб ўтди. У бундан аввал “Реал” Мадрид ва “Левенте” клубларида ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)