Расман: ПСЖ футболчиси "Бенфика" билан шартнома имзолади (фото)

"Бенфика" ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерни ижарага олганини эълон қилди.

Лиссабон клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 28 ёшли германиялик билан ижара шартномаси 2022/23 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи жамоада 93-рақам остида ўйнайди.

Дракслер ўтган мавсумда парижликларнинг барча турнирлар доирасидаги 24 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 2 голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

дра

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!