Расман! ПСЖ ҳимоячиси

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Юри Берчиче фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирадиган бўлди.

28 ёшли испаниялик футболчи “Атлетик” Бильбао билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Ушбу келишувга кўра Берчиченинг товон пули 100 млн евро этиб белгиланди.

Берилган маълумотларга кўра басклар Берчиченинг трансфери учун ПСЖга 25 млн евро тўлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)