Расман!
Ads

 

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислару мутахасисларнинг назарига тушган иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Ўтган мавсумда “Пахтакор” жамоасидан ижара асосида олинган Жавоҳир олий лигадаги дебют ўйинини айнан “Қўқон-1912”да ўтказди. Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов унга қўрқмасдан имкоият бериб, чин маънодаги иқтидорни кашф қилди десак, муболаға бўлмайди. 

Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ҳам ўзининг чиройли ўйинларини намоиш қилиб келаётган Жавоҳир Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқлари энди қўқонликларга тегишли бўлди. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси уни эркин агент сифатида жамоамизга қўйиб юборди. 

Шунингдек, “Пахтакор”дан ижарага олинган дарвозабон Никита Рибкин хам эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан "Қўқон-1912"га тегишли бўлди. Клуб Рибкиннинг трансфер ҳуқуқларини “Пахтакор”дан сотиб олди. 

“Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган яна бир футболчи Андрей Сидоров эса икки томоннинг келишувига асосан ўз жамоасига қайтиб кетди. “Пахтакор” Андрей Сидоровни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ижарага берди.