Расман! Рафаэль Варан терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Рафаэль Варан 29 ёшида Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

"Le Parisien" нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси бир неча ҳафтадан бери терма бу ҳақда ўйлаган ва шу қарорга келган.

Маълум бўлишича, франциялик футболчи терма жамоада ўйнашдан жисмоний ва руҳий чарчоқни ҳис қилмоқда. Бундан ташқари, ҳимоячи кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказмоқчи. Шунингдек, унинг қарорига "ЖЧ-2022" финалида Аргентинадан учралган мағлубият ҳам таъсир кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Варан "уч ранглилар" сафида 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У терма жамоада жами 93 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!