Расман! Ракитич Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

“Севилья” ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Хорватия терма жамоаси сафида бошқа ўйнамайди.

Хорватия футбол иттифоқи расмий сайтининг хабар беришича, 32 ёшли футболчи мамлакат терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Ракитич Хорватия терма жамоаси сафида жами 106 та ўйинда майдонга тушган ва 15 та гол урган. У “ЖЧ-2018”да Хорватия терма жамоаси сафида кумуш медални қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!