Расман! Райан Бабель "Аякс"га қайтди

Амстердамнинг "Аякс" клуби "Галатасарой" вингери Райан Бабелни ижарага олди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 33 ёшли голландиялик футболчи жорий мавсум якунигача “Аякс”да ижарада ўйнайди.

Маълумот учун, Бабель “Аякс” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа сафида 2004-2007 ва 2012-2013 йилларда тўп сурган.

Бабель жорий мавсум “Галатасарой” таркибида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!