Расман! "Реал" дарвозасига гол урган ўзбек футболчиси жамоасиз қолди

Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев 2021 йилнинг февраль ойида Варшаванинг “Легия” жамоасига келиб қўшилган эди. У Польшанинг 15 карра чемпиони сафида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушган.

Яхшибоев сўнгги ойларни Молдованинг "Шериф Тираспол" клубида ижарада ўтказди. У бу жамоа сафида миллий чемпионатда олтита, Европа лигасида 2 та ва Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда иштирок этди. Эътиборлиси, Жасур ЕЧЛ гуруҳ босқичида Мадридда "Реал" дарвозасига гол урди ва ўша ўйинда жамоаси клуби сенсацион тарзда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Кеча "Легия" Жасур Яхшибоев билан шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинганини эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!