Расман! "Реал" футболчиси янги мавсумни А Серия гранди сафида бошлайди

"Реал" Мадрид ҳужумчиси Борха Майораль янги мавсумни ҳам "Рома"да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Римликлар 20 ёшли футболчининг ижара шартномасини 2022 йил ёзига қадар узайтиришга эришди. Аммо шу билан бирга унинг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи 20 млн еврога кўтарилди.

Борха Майораль жорий мавсум "Рома"да 36 та ўйин ўтказди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

“Рома” 30 турдан сўнг Италия А Серияси мусобақа жадвалида 54 очко билан 7-ўринда бормоқда. Уларни ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўриндан 7 очко ажратиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!