Расман! Риёд Махрез "Ал-Аҳли" футболчиси

"Манчестер Сити" футболчиси Риёд Маҳрез Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" жамоасига кўчиб ўтди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Манчестер Сити" жазоирлик учун 35 миллион евро миқдорида товон пули олади. Футболчи "Ал-Аҳли" билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ Саудия Арабистонида Маҳрез йилига 50 миллион еврога яқин маош олиши ҳақида хабар берилганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Маҳрез "шаҳарликлар" таркибида 2018 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!