Расман! Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди

  • 24 октабря, 2024, 22:45
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италиялик мутахассис Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.

Шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда Манчини 25-30 миллион евро миқдорида товон тўлаши  хабар қилинганди.

Манчини Саудия Арабистони терма жамоасини 2023 йилнинг августидан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 20 учрашув ўтказиб, 8 та ғалаба қозонган, 5 тасида мағлубиятга учраган ва 7та дуранг қайд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию