Расман! "Рома" Бове билан шартномани узайтирди

Эдоардо Бове расман "Рома" билан шартномасини узайтирганини эълон қилди. "Бўрилар" матбуот хизмати хабарига кўра, 21 ёшли футболчи 2027/2028 йилги мавсум охиригача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.

Бове "Рома" битирувчиси ҳисобланади. Римликларнинг асосий жамоаси учун ярим ҳимоячи 66 ўйин ўтказиб, тўртта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Айни вақтда "Рома" Италия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жозе Моуриньо шогирдлари А сериянинг навбатдаги ўйинини 17 декабрь куни – рақиб майдонида “Болонья”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!