Расман! “Рома” футболчиси бошқа клубга ўтди

"Рома" ҳимоячиси Брайан Рейнолдс Бельгиянинг "Вестерло" жамоасига ижарага берилди, деб хабар беради римликлар расмий сайти.

“Вестерло”нинг 20 ёшли америкалик футболчи билан ижара шартномаси мавсум охиригача амал қилиб, битимга сотиб олиш опсияси ҳам киритилган. Ушбу клуб ўтган йил Бельгия иккинчи дивизиони ғолибига айланди ва янги мавсумдан эътиборан элит дивизиондаги иштирокини бошлайди.

Рейнолдс 2022 йилнинг январида Бельгиянинг “Кортрейк” жамоасига ижарага берилганди. У ушбу клуб сафида 9 та ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!