Расман! "Рома" ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади
Феликс Афина-Гьян “Рома” билан шартномасини узайтирди.
19 ёшли ганалик форвард 2021 йилнинг январида “бўрилар” сафига келиб қўшилди ва жорий мавсумда асосий жамоада дебютини амалга оширди. Италия нашрларининг хабар беришича, янги келишув 2026 йилгача мўлжалланган.
"Клуб билан янги шартномасини имзолаганимдан жуда хурсандман, чунки “Рома” келганимдан кейинги мақсадим асосий жамоага ўтиш эди. Ўтган мавсум ўз мақсадимга эришдим", - дейди футболчи.
Афина-Гьян ўтган мавсумда А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол мауаллифига айланган.
Фикрлар