Расман! Россия клуби ўзбекистонлик футболчи трансферини эълон қилди (фото)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев фаолиятини хорижда давом эттиради.

Россиянинг "Рубин" клуби унинг трансферини эълон қилди. "Раҳмоналиев "Рубин" сафига келиб қўшилди. У августда жамоамиз билан 3,5 йиллик шартномага имзо чекканди. Унинг "Бунёдкор" билан амалдаги келишуви 31 декабрда ниҳоясига етади. Қозонга хуш келибсан, Умар!", дейилади жамоа хабарида.

Маълумот учун, 19 ёшли ярим ҳимоячи "қалдирғочлар" тарбияланувчиси ҳисобланади.

IMG_20221118_220736

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!