Расман! "Ростов" 2 нафар етакчи футболчиси билан узоқ йиллик шартнома имзолади
"Ростов" клуби ҳимоячи Евгений Чернов ҳамда ярим ҳимоячи Хорен Байрамян билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, иккала футболчи ҳам ростовликлар билан 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекишган.
Чернов жорий мавсум “Ростов” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Байрамян эса 22 та ўйинда 4 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар