Расман! "Ростов" Шомуродов ўрнига Ўзбекистонда туғилган футболчини олиб келди

  • 1 октябрь, 2020, 18:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни “Женоа”га сотиб юборган “Ростов” унинг ўрнига янги форвард харид қилди.

Клуб расмий твиттерининг хабар беришича, ростовликлар “Тамбов” ҳужумчиси Владимир Обуховни сотиб олди. Таъкидлаш керакки, Обухов асли Ўзбекистонда туғилган ва 8 йил шу ерда яшаган.

28 ёшли Владимир “Спартак” тарбияланувчиси ҳисобланади. У бу жамоанинг асосий таркибида 5 та ўйин ўтказган. Бундан ташқари «Торпедо», «Кубань», «Мордовия» ва «Сочи» клубларида ҳам ўйнаган. Обухов ўтган мавсум “Тамбов” сафида РПЛда 7 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!