Расман! Руди Гарсия "Лион"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди
Франциянинг “Лион” клуби ўзининг расмий сайтида Руди Гарсия жамоанинг янги бош мураббийи бўлгани ҳақида эълон қилди.
Ҳозирча томонлар ўртасидаги келишув шартлари ошкор этилмаяпти. Аммо, бундан аввалроқ 55 ёшли мутахассис “Лион” билан 2 йиллик шартнома имзолаши ҳақида маълумотлар берилган эди.
Маълумот учун, “Лион” Франция чемпионатининг ортда қолган 9 та туридан сўнг 14-поғонада бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарсия фаолияти давомида "Корбей-Эссон", "Сент-Этьен", "Дижон", "Ле-Ман", "Лилль", "Рома" ва "Марсель" каби клубларни бошқарган.
Фикрлар