Расман! Руни энди терма жамоада ўйнамайди
Ads

“Эвертон” клуби ҳужумчиси Уэйн Руни Англия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганлигини  эълон  қилди.

“Уч шерлар” тарихидаги энг яхши тўпурар(53 та гол), энг кўп ўйин ўтказган иккинчи футболчи(119 ўйин) саналадиган Руни буни ўзининг расмий сайтида эълон қилди.

“Терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт қўнғироқ қилиб, мени термада кўришни истаётганини айтиб ўтди. Мен буни қадрлайман.

Бироқ мен узоқ ўйланишлардан сўнг, Гаретга термадаги фаолиятимни якунлашимни ма`лум қилдим. Шунда барчага яхши бўлади.

Бу жуда оғир қарор бўлди. Мен буни оилам, “Эвертон” мураббийлари ва яқинларим билан узоқ муҳокама қилдим. Термада ўйнаш бу ўзгача хиссиёт беради , лекин у вақтлар ўтиб кетди”, – деб ёзиб қолдирди ўзининг мурожаатномасида Руни.