Расман! Самир Насри
Ads

"Вест Хэм" франциялик машҳур ярим ҳимоячи Самир Насри билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи “болғачилар” билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган. Насри эркин агент бўлгани учун “Вест Хэм”га мутлақо текинга тушди. У янги жамоасида 18-рақамда тўп суради.

Маълумот учун, Насри фаолияти давомида "Марсель", "Арсенал", "Манчестер Сити", "Севилья" ва "Антальяспор" каби клубларда тўп сурган.