Расман! Сардор “Рубин”га ўтди(фото)

Россиянинг “Ростов” жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун фаолиятини “Рубин”да давом эттиради.

Жамоалар эронлик футболчи борасида келишувга эришдилар.

Илгарироқ, Азмун “Рубин” учун тиббий кўрикдан ўтгани ва қозонликлар сафида ўртоқлик ўйинида майдонга тушгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Махлумот учун, Азмун 2012 йил Қурбон Бердиев бошқарувидаги “Рубин” сафига келиб қўшилган эди. 2015 йилда эса ижара асосида Бердиев бошқарувидаги “Ростов” сафига ўтган эди.