Расман! Сергеев "Зенит" футболчисига айланди (ФОТО)

"Крилья Советов" ҳужумчиси Иван Сергеев фаолиятини "Зенит"да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли россиялик футболчи мамлакат чемпиони билан 2024/25 йилги мавсум охиригача шартнома имзолаган.

Официально: Иван Сергеев - футболист "Зенита"

Таъкидлаш керакки, Сергеев самараликларнинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. У премьер-лиганинг 18 та баҳсида майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 6 та гол урган ва жамоасининг 4 та голига ассистентлик қилган.

У ўтган мавсум ФНЛда 39 та ўйинда 40 та гол киритишган муваффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mansurjon Umarbekov
10/01/2022 22:12
O‘zimizni Sergeyev debman