Расман: Сейду Думбия "Сьон" клубига ўтди

ЦСКА клубининг собиқ ҳужумчиси Сейду Думбия фаолиятини "Сьон" клубида давом эттиради.

31 ёшли футболчи янги жамоаси билан 1 йиллик битимга имзо чекди. У жамоада 88-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Думбиянинг сўнгги клуби Испаниянинг "Жирона" жамоаси эди. Ушбу клуб билан август ойида шартнома бекор қилинган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Думбия Ла Лиганинг 17 та баҳсида қатнашиб, 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!