Расман! Шамситдинов яна “Навбаҳор”га қайтди

Маҳоратли ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, ушбу футболчи 1993 йилнинг 9 февралида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида Гулистоннинг “Гулистон” (2013 йил),  Наманганнинг “Навбаҳор” (2014 – 2017 йилнинг 1-давраси), Бухоронинг “Бухоро” (2017 йилнинг 2-давраси – 2019 йил), Жиззахнинг “Сўғдиёна” (2018 йил) клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган 26 ёшли ҳимоячи 2,5 йилдан сўнг, яна қадрдон жамоасига қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!