Расман! "Шанхай Шенхуа" ЦСКА собиқ бош мураббийи билан шартнома имзолади

Россиялик мутахассис Леонид Слуцкий расман "Шанхай Шенхуа" бош мураббийи этиб тайинланди. У 1 январдан клубда иш бошлайди. 

Ўз вақтида ЦСКАда бош мураббийлик қилган Слуцкийнинг охирги жамоаси Қозоннинг "Рубин" жамоаси бўлганди. У мазкур клуб бош мураббийлигидан 2022 йил ноябрь ойида истеъфога чиққан эди. 

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум "Шанхай Шенхуа" Хитой чемпионатида 5-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!