Расман! Шомуродовнинг янги жамоаси маълум
Италиянинг "Кальяри" клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов трансферини эълон қилди.
Аввалроқ, Италия матбуотида "Кальяри" ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
28 ёшли Шомуродов 2021 йилдан буён "Рома" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У ўтган мавсум ярмини ижара асосида "Специя"да ўтказган.



Фикрлар