Расман! "Сўғдиёна"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этди

Жорий мавсум бошида "Сўғдиёна" жамоаси билан шартнома имзолаган ҳимоячи Артём Филипосян жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Артём Филипосян биринчи даврада Суперлигада 12 та учрашувда майдонга тушиб жами 513 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, жиззахликларнинг ОФК кубоги гуруҳ босқичидаги муваффақиятли иштирокида хам ўз хиссасини қўшди.

Аввалроқ, жамоани яна бир тажрибали футболчи Марат Бикмаев ҳам тарк этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!