Расман! Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади
2025 йилги мавсумдан бошлаб Суперлигада 16 та жамоа иштирок этади. Бу орқали мавсум давомидаги тур ўйинлари сони 30 тага этади.
Лига сўнгги тўрт мавсум давомида Суперлига иштирокчилари сони спорт принсципларига зид равишда ўзгармаслиги учун курашиб келди. ОФК лицензиясини қўлга киритаётган клублар сонининг ортиб бораётгани, расмий учрашувлар ўтказиш имкониятини берувчи майдонлар ва улардаги прожекторлар минимал талабларга мосланганидан келиб чиқиб, 2025 йилдан бошлаб жамоалар сонини ошириш режалаштирилди.
Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида 14 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашади. Якунда сўнгги ўринни эгаллаган 1 та жамоа мусобақа билан хайрлашади. Унинг ўрнига Про лиганинг дастлабки икки жамоаси Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. Яна 1 та йўлланма эса Суперлиганинг 12-13 ҳамда Про лиганинг 3-4-жамоалари ўртасида ўйналади. Бунда Про лиганинг 4-жамоаси уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-жамоасини, Про лиганинг 3-жамоаси эса уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-жамоасини қабул қилади. Ҳар икки беллашув мағлублари нейтрал майдонда Суперлиганинг 16-иштирокчиси номига ойдинлик киритади.
Бундан кўриш мумкинки, Суперлигада 12-ўрин билан кифояланган жамоа ҳам 2025 йилги мавсумни Про лигада ўтказиши, Про лиганинг тўртинчи жамоаси эса аксинча, Суперлига йўлланмасига эга чиқиши мумкин. Муҳими, барчаси спорт принципларидан келиб чиқиб, амалга оширилади.
Фикрлар
Утиш турниридаги ягона уйин супер лигада 12чи 13 чи уринларни олган жа
моалар майдонида утказилиши керак.
Чунки уз майдонида уйнаганда заиф жамоа хам узидан анча кучли жамоани ютиб куйиши мумкин .
Агар шундай булса супер лигага заиф жамоа йул олади, бу эса уз навбатида супер лигани заифлашишига сабаб булади.
Агар про лига жамоаси мехмонда галаба козонса буни тасодиф булиш фоизи жуда кам булади. Уз уйида про лига жамоасига ютказган супер лига жамоаси эса хакикатдан хам про лигага тушиб кетишга лойик булади.
Бунака булса :Хар икки беллашув ГОЛИБЛАРИ тугридан тугри Про Лигага йул оладиларми?