Расман! "Сурхон" сурхондарёлик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Ўтган мавсумни Ғузорнинг "Шўртан" жамоасида ўтказган сурхондарёлик ҳужумчи Жасур Холтўраев янги мавсумни "Сурхон"да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Холтўраев Суперлига клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чеккан.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Сурхон" ҳужумчи Мурод Бобожонов билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!