Расман! "Сурхон"га бош мураббий тайинланди. У ҳам испаниялик...
Ниҳоят, “Сурхон” клуби янги бош мураббий номини эълон қилди. Sports.uz сайти орқали аввалроқ испаниялик Анхель Лопеснинг “Сурхон”ни тарк этгани ҳақида ёзгандик ва бу борада у билан суҳбат ҳам чоп этилди.
Бугун клуб матбуот хизмати бош мураббий ўзгаргани ҳақида хабар тарқатди. Аммо унда ҳам Лопеснинг кетгани хусусида ҳеч нима ёзилмаган. Фақат Мигел Алвареснинг бош мураббий бўлгани тўғрисида хабар қилинган. Жумладан, шундай дейилади: “жамоамиз мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Бунга қадар ҳам жамоамизда ишлаб келаётган Мигел Алварес “Сурхон” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди!
Жаноб Мигел Алваресга янги лавозимда омад тилаймиз!”, - деб ёзилган.
Кўриб турганингиздек, “Сурхон” барибир испаниялик мураббийлар қўлида қолди. Бу қанчалик самара беришини вақт кўрсатади.
Фикрлар