Расман! Тачмурод Агамуродов "Динамо" мураббийлигидан кетди. Унинг кейинги манзили Суперлига жамоаси

2019 йилнинг сентябрь ойидан буён «Динамо» клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борган 67 ёшли мутахассис Тачмурод Агамуродов ўз аризасига биноан, икки томоннинг розилиги асосида клубни тарк этди.

Клуб матбуот хизмати тажрибали мутахассиснинг Суперлига иштирокчиси «Қизилқум» клубидаги кейинги фаолиятига омад тилади.

«Динамо» клуби раҳбарияти бош мураббий лавозими учун аксарият мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда. Номзодлар вилоят раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқлангач эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!