Расман: Тўрт футболчи кетди!

CHERY AUTO

Европа лигаси ғолиби “Тоттенхэм” Англия Премьер-лигасини 17-ўринда якунлади ва ёзда жамоа таркибини қайта шакллантиради.

Tecno

Жамоада тозалаш ишлари бошланди. Клуб расмий сайти жамоани тўрт футболчи тарк этганини расман эълон қилди.

Хусусан, дарвозабонлар Фрейзер Форстер ва Элфи Уайтмэн, ҳимоячи Серхио Регилоннинг амалдаги шартномаси якунланди. “Шпорлар” уларга янги битим таклиф қилмади.

“Лейпциг”дан ижарага олинган машҳур ҳужумчи Тимо Вернернинг ўйини ва кўрсактичлари мураббийлар штабини қониқтирмади ва немис футболчиси ўз жамоасига қайтариб юборилди.

“Тоттенхэм” Европа лигасидаги ғалабаси эвазига келаси мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашади. Клуб раҳбарияти таркибни халқаро майдонда кураш олиб борадиган даражада кучайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!