Расман! Тошкентда Англия футбол академияси очилди
Тадбирда “Brooke House College footboll Academy” футбол академиясининг техник директори, таниқли инглиз футболчиси, "Лестер" футбол клуби собиқ мураббийи Мики Адамс (Майкл Ричард Адамс), академиянинг Тошкентдаги ижрочи директори Шуҳрат Эрназаров, ўзбек футболининг афсонаси Биродар Абдураимов ҳамда университет ректори Одил Абдурахманов иштирок этди.
Академиянинг очилиш маросимида “Brooke House College footboll Academy” мураббийлари болалар учун маҳорат дарслари ўтказишди.
“Мен “Brooke House College footboll Academy” футбол академиясининг очилиш маросимида иштирок этаётганимдан бахтиёрман. Биз Транспорт университети жамоаси билан биргаликда болалар ҳаётида катта ўзгаришлар содир этамиз. Умид қиламанки, академиямиз мамлакатда футболни ривожлантиришда ёрдам беради. Университет ректори, жаноб Одил Абдурахмановга самимий қабул ва болалар футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилигимни билдираман.”, - деди Мики Адамс.
Академиянинг асосий вазифаси – нафақат профессионал футболчиларни, балки жамиятнинг муносиб аъзоларини тарбиялашдан ҳам иборат. Шунинг учун академияда тарбияланувчиларнинг ҳам жисмоний тайёргалигига ҳам умумий ривожланишига катта эътибор қаратилади.
Академияга қабул қилиш тартиби ва мезонлари ҳақида тўхталиб ўтиб, улар барча хоҳловчиларни қабул қилишга тайёр эканликларини маълум қилинди. Шунингдек, ҳар бир бола учун маҳаллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда энг муносиб ва қулай машғулот усулларини танлашга тайёрлар.
Академия вакилларининг сўзлари кўра, инфратузилма, ташкилий имкониятлар гуруҳ ва мураббийлар сонини оширишга имкон беради. Ҳар бир тарбияланувчи учун энг мувофиқ дастур танлаб олинади. Академия 11 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар билан машғулотлар олиб боради. Шунингдек, клубда нафақат болалар, балки маҳаллий мураббийлар ҳам тайёрланади.
Фикрлар