Расман! "Тоттенхэм" африкалик футболчини сотиб олди (фото)

"Тоттенхэм" "Брайтон" футболчиси Ив Биссумани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда машҳур журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

Малилик ярим ҳимоячи "шпорлар" билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан. Ўз навбатида, Лондон клуби Ив учун "Брайтон"га 29 миллион евро тўлаб беради. 

Маълумот ўрнида, Биссума якунланган мавсум АПЛнинг 26 ўйинида 1 гол ва 2 ассист муаллифига айланган.

биссума

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!