Расман! “Тоттенхэм” Бразилия терма жамоаси футболчисини сотиб олди (Фото)

"Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон "Тоттенхэм" футболчисига айланди. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайтида хабар берилди.

25 ёшли бразилиялик билан келишув 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

“Шпорлар” ҳужумчи учун 50 миллион фунт тўлайди ва яна 10 миллион еврони бонус шаклида тақдим этади.

Ришарлисон ўтган мавсум "ирислар" сафида барча мусобақалар доирасидаги 33 ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11 гол ва 5 ассистни ёздириб қўйган.

photo_2022-07-01_14-02-05

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!