Расман! "Тоттенхэм" Льорис билан шартномани узайтирди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг франциялик дарвозабони Уго Льорис билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, томонлар ўртасидаги янги келишув 2024 йилнинг 30 июнь санасигача амал қилади. Айтиш керакки, Льориснинг аввалги шартномаси жорий мавсум охирига қадар мўлжалланган эди.

35 ёшли Льорис жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 27 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!