Расман! “Тоттенхэм” ПСЖ футболчисини сотиб олди

Англиянинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Моурани ўз сафига қўшиб олганлигини эълон қилди.

Бразилиялик футболчи “шпорлар” билан 5 йиллик шартнома имзолади ва янги жамоаси сафида  27-рақам остида тўп тепади.

Илгарироқ, “Тоттенхэм” Моурани ПСЖдан 25  млн фунтга сотиб олиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!