Расман! Умид Эргашев "Навбаҳор" футболчиси

TIGGO 2 PRO

"Навбаҳор" таркибни кучайтиришда давом этади. Клуб бироз аввал "Насаф" билан хайрлашган дарвозабонни ўз сафига қўшиб олди. 

Якунланган мавсумда “аждарлар” таркибида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Умиджон Эргашев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда. 

Эргашев "Насаф" таркибида 70 та ўйинда майдонга тушган. У фаолиятини Ўзбекистоннинг бошқа жамоасида давом эттиришга қарор қилди. 

Мазкур посбон 1999 йил 20 куни Самарқанд вилоятида туғилган. “Насаф” клуби тарбияланувчиси. Қаршиликларнинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида тўп тепган, 2017 йилдан “аждарлар”нинг асосий таркиби дарвозасини қўриқлашни бошлаган.

Умиджон Эргашев Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаган, 2020 йилдан миллий терма жамоамизга номзод футболчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ravil
27/12/2024 18:27
Ergashev nasafda asosiyga tushsa yurag yutib kurardim.ketgan bulsa orqasidan suv sepib yuboringlar.