
Расман! Вентура Италия термасидан кетди
Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура ўз лавозимидан озод этилди.
“Бугундан эътиборан Жампьеро Вентура терма жамоа бош мураббийи эмас”, – дейилади Италия Футбол Федерацияси пресс-релизида.
Евро-2016 дан сўнг “мовий гвардия” бошқарувига келган Вентура терма жамоа рулида 17 та баҳс ўтказди. Шулардан 10 тасида италяьнлар ғалабага эришган бўлса, 3 бор мағлубиятга учрашган ва 4 бор дуранг натижа қайд этилган.
Маълумот учун, Вентура бошқарувидаги жамоа Швецияга икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой бериб, сўнгги 60 йил ичида илк бор мундиалсиз қолган эди.
Фикрлар