Расман! "Вест Хэм" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиради

Лондоннинг “Вест Хэм Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Софиан Фегули фаолиятини Туркияда давом эттиради.

27 ёшли футболчини “Галатасарой” клуби ўз сафига қўшиб олди. Турк клуби Жазоир терма жамоаси а`зоси учун “болғачилар”га 4,25 млн евро тўлади.

Футболчи билан эса 5 йиллик шартнома имзолангани айтилмоқда. Унинг бу ердаги йиллик маоши эса 3,85 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!