Расман!
Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби бош мураббийсиз қолди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича раҳбарият қатор омадсизликлардан сўнг Славен Билични истеъфога чиқарган.

Берилган маълумотларга кўра хорватиялик мутахассис билан 2015 йилда жамоани қабул қилиб олган яна 4та мураббий ҳам ишдан олинган.

Қайд этиш лозимки, “болғачилар” премьер-лиганинг ўтган 11 тур натижаларига кўра 9 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 18-ўринда боришмоқда.