Расман: WBO коронавирус сабаб барча жангларни қолдирди
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) барча мусобақаларни июнга қадар қолдиришга қарор қабул қилди.
"Дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ вазиятда, WBO барча бокс мусобақаларини 2020 йил июнга қолдирди. Биз маълумотларни янгилаб борамиз,” - дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда, 375 мингдан ортиқ инсонда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган ва 16 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Фикрлар