Расман! Хамес Родригес фаолиятини Осиёда давом эттиради (фото)

Жаҳоннинг энг машҳур футболчиларидан бири Хамес Родригес расман фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттиради.

Қатарнинг "Ал-Райян" клуби колумбиялик юлдуз трансферини эълон қилди. У янги жамоаси сафида ижара асосида ҳаракат қилади. Мазкур трансфернинг молиявий тавсилотлари ҳозирча эълон қилинганича йўқ.

Фаолияти мобайнида "Монако", "Реал", "Бавария" ва "Эвертон" каби машҳур клублар шарафини ҳимоя қилган 30 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги жамоаси "ирисчилар" таркибида жорий мавсум бирорта ўйин ўтказмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!