Расман! Хамзат Чимаев ҳамда Гилберт Бёрнс жанги тасдиқланди

  • 1 март, 2022, 13:31
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт ярим ўрта вазн (77.1 кг) тоифасидаги швециялик Ҳамзат Чимаев (10-0) ва бразилиялик Гилберт Бёрнс (20-4) ўртасидаги жанг ўтказилишини эълон қилди.

Жанг 9 апрель куни марказий тўқнашуви Aлекс Волкановски (23-1) ва "Кореялик зомби" Чан Сун Жунг (17-6) ўртасида бўлган "UFC 273" турнири доирасида бўлиб ўтади.

27 ёшли Чимаев октябрь ойида "UFC 267" турнирида хитойлик Ли Жинлиангни (18-7) мағлуб этганди. 35 ёшли Бёрнс эса июль ойида ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Стивен Томпсон (10-6-1) устидан ғалабага эришган. 

Маълумот учун, Чимаев ярим ўрта вазн (77.1 кг) тоифаси рейтингида 11 -ўринда қайд этилган бўлса, Бёрнс 2-поғонадан ўрин олган. 

Ана холос! "UFC 272" турнирининг 2-марказий жанги бекор қилинди

Азамат Нуфтиллаев Франция промоушени билан шартнома имзолади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!