Расман! Холанд "Сити" футболчиси

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" футболчисига айланди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" матбуот хизмати хабар берди.  

Норвегиялик голеадор 1 июлдан "Сити" сафига бориб қўшилади. Шартнома муддати 2027 йилга қадар амал қилади, трансфер нархи эса 75 миллион евро. 21 ёшли ўйинчи Манчестер клуби сафида ҳафтасига 350 минг евро маош олади. 

Эслатиб ўтамиз, машҳур "трансфермаркт" портали талқинига кўра, Холанднинг нархи 150 миллион евро этиб белгиланган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!