Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Расман: Хвича Кварацхелия жароҳатидан сўнг операция қилинди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия тиззасидаги боғлам узилиши сабабли жарроҳлик амалиётини ўтказиб, реабилитацияни бошлади.

.«ПСЖ» матбуот хизмати жамоа вингери Хвича Кварацхелия оғир жароҳатидан сўнг операция қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда парижликлар клубнинг расмий сайтида хабар берди.

«Хвича Кварацхелия Қатарнинг Доҳа шаҳридаги ASPETAR шифохонасида ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон боғлам узилиши жароҳати сабабли муваффақиятли операция қилинди. Энди у реабилитация жараёнини бошлайди», — дейилади «ПСЖ» баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Барселона»га қарши кечган ва 4:2 ҳисобида якунланган учрашувда жароҳат олган эди. Бундай жароҳатдан тикланиш учун одатда 8–9 ой талаб этилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ