Расман! Яна бир боксчимиз "Golden Boy" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади

  • 13 март, 05:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев афсонавий Оскар Де Ла Хойя бошчилигидаги 'Golden Boy" промоутерлик компанияси аъзосига айланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

22 ёшли Руслан проф фаолияти давомида ҳозирча битта жанг ўтказиб, ғалабага эришган. У 7 март куни Индио шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшоми доирасида Хосе Валенсуэла Альварадони нокаутга учратган эди.

Маълумот учун, "Golden Boy" компанияси билан Абдуллаевдан ташқари яна бир ўзбекистонлик боксчи — Бектемир Мелиқўзиев ҳам ҳамкорлик қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!